Тошкентдаги “Globus” савдо марказига ўт кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 18 июль куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган савдо мажмуаларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 19:54 да туманнинг Заргарлик кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 20:00 да етиб борган ва соат 20:03 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Билдирилишича, тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

QALAMPIR.UZ'га келган маълумотларга кўра, ёнғин  “Globus” савдо марказида содир бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бирида ёнғин чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг