Тошкентдаги дарахткушлик юзасидан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Камолот маҳалласи Мирзо Улуғбек кўчасидаги дарахтлар кесиб ташланди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди.

Унинг айтишича, дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганилган.

“Modern Techno” МЧЖга қарашли ҳудудда мавжуд 100 та дарахтнинг 35 таси ноқонуний равишда йўқ қилинган. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 192 млн сўм”, деган Кушербоев.

Кушербоев, шунингдек, ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилгани, ҳолат юзасидан жиноят иши очилганини қўшимча қилди.

“Президентнинг тегишли фармонига асосан, ноқонуний кесилган ҳар бир дарахт ва бута учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатдан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли қўшимча 100 туп кўчат экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш бўйича мажбуриятлар юклатилади”, деган маслаҳатчи. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида 83 туп дарахт кесиб ташланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг