Тошкентдаги чорраҳада иссиқ сув фаввораси пайдо бўлди (видео)

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тарас Шевченко ва Саид Барака кўчалари чорраҳаларида иссиқ сув қувури ёрилиши оқибатида, сув фонтан бўлиб отилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолатга Миробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Ишлар иссиқ сув таъминотини ўчирмасдан амалга оширилмоқда. Қувурнинг шикастланиши эса ушбу синовлар давомида юз берган.

"Айни пайтда ушбу муаммо бартараф этилганини маълум қиламиз. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраган ҳолда носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз", дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Миробод сув қувури

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг