Тошкентдаги бозорларда нархларни барқарорлаштириш учун тизим жорий қилинади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида нархларни стабиллаштиришга ёрдам берадиган дастурий таъминот ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Иқтисодий ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу дастурий таъминот Тошкент шаҳридаги “Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори” ҳамда “Эски Жува деҳқон бозор” ларида тажриба тариқасида йўлга қўйилади. 

Хабар қилинишича,  ушбу дастур бозор ҳудудига кунлик кириб келган мева-сабзавот ва гўшт маҳсулотлари тури, миқдори, уларнинг энг қуйи ва энг юқори нархи ва қайси ҳудуддан олиб келинганини аниқлайди. Ушбу маълумотлар эса доимий равишда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади ҳамда Давлат статистика қўмитасида доимий равишда брифинг ўтказиб борилиши йўлга қўйилади. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ушбу дастурий таъминот бир ой ичида йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг