Тошкентдаги бозорларда 6,8 тонна яроқсиз гўшт аниқланди
Жамият
−
19 Май 2022
6436Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида сотилаётган 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари яроқсиз экани аниқланди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров маълум қилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳри деҳқон бозорларидаги 30,6 минг тонна гўшт, 103 минг тонна ўсимлик махсулотлари, 163,8 млн дона тухум, 6,6 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси томонидан лаборатория таҳлилларидан ўтказилган.
Аниқланишича, 6,8 тонна гўшт ва гўшт махсулотлари, 43,5 тонна ўсимлик, 89 минг дона тухум, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз бўлган ва ушбу маҳсулотлар савдодан четлаштирилган ва зарарсизлантириб йўқотилган.
Давлат ветеринария хизмати томонида жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли хонадонларида парваришланаётган 563 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилиб, 7,3 млрд сўмлик пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган.
LiveБарчаси