Тошкентдаги барча шароити оғир маҳаллалар “Обод маҳалла” дастурига киритилади

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги шароити оғир бўлган барча маҳаллаларда “Обод маҳалла” дастури амалга оширилиб, аҳолининг тўлиқ бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишдиа иштирок этаётган QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири Суннатилла Абдуллаев хабар бермоқда.

Тошкент шаҳридаги 4 та сектор раҳбарларининг ҳар бири 100 тадан одамни жалб қилиб, энг оғир маҳаллалардаги боғча, мактаб ва шифохоналарнинг муаммоларини жорий йил 1 ноябрга қадар тўлиқ ҳал қилиб чиқиб кетади.

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу ҳафтада Тошкент шаҳридаги битта маҳалла мисолида бу ишларни қандай ташкил этишини тақдимот қилади.

Умуман, Бош вазирнинг ўринбосарлари – Очилбой Раматов, Жамшид Қўчқоров, Сардор Умрзоқов, Беҳзод Мусаев вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиши, дастурларда жорий йил учун белгиланган барча ишларни 1 ноябрга қадар якунлаши кераклиги белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг