Тошкентдаги айрим “заправка”ларга газ бериш тўхтатилди 

Жамият

image

Бугун, 29 декабрь куни Тошкент шаҳридаги айрим автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ноқонуний фаолият юритиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Янгиҳаёт туманида жойлашган “Energomashtrans impex” (“Shaffof”) масъулияти чекланган жамиятга АГТКШ ўзбошимчалик билан белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда ўрнатилган бир марталик тамғаларни бузган. Мазкур МЧЖ кўча ёритиш чироқларини ўчирган ҳолда яширинча фаолият кўрсатиб келган.

Ушбу АГТКШ бугунги кунга қадар 2 маротаба қоидабузарликка йўл қўйгани сабабли, унга жорий йилнинг 4 декабрь куни 50 400 метр куб (50,4 млн сўм) ва 21 декабрь куни 921 600 метр куб (921,6 млн сўм) қайта ҳисоб-китоб қилинган. 

Бугун эса АГТКШнинг модем қурилмаси ўчирилгани ва табиий газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётгани сабабли 460 800 метр куб (460,8 млн сўм) қўшимча ҳисоб-китоб қилинди ҳамда табиий газ етказиб бериш тўхтатилди.

Шунингдек, Сергели туманида жойлашган “MEGA OIL BIZNES” МЧЖга қарашли АГТКШ белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда ўзбошимчалик билан фаолият кўрсатиб келган.

Ушбу АГТКШнинг газ ҳисоблагичи белгиланган тартибга кўра, уланиш нуқтасида жойлашиши ўрнига шохобча ҳудудида ўрнатилган. Тадбир давомида АГТКШнинг газ ҳисоблагичини кўздан кечириш имконияти бўлмаган. Шу сабабли ASKUG тизими орқали ўрганилганда, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг метрологлари томонидан газ ҳисоблагичнинг параметрлари ўзгартирилгани бўйича хулоса қилинди.

Маълум бўлишича, мазкур АГТКШ белгиланган кунлик газ сарфини яширинча камайтириб кўрсатиб келган. Унга табиий газ етказиб бериш тўхтатилди.

“Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг