Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилади
Жамият
−
29 Январь 2025 4616 1 дақиқа
Бугун, 29 январь куни соат кечки 23:00 дан – 30 январь соат тунги 02:00 гача Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида йўл таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилиши сабабли Беруний шоҳ кўчасининг қуйидаги йўналишларида транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади:
- Кичик ҳалқа автомобиль йўли кесишмасидан – Тинчлик кўчаси кесишмасигача;
- Тинчлик кўчаси кесишмасидан – Кичик ҳалқа автомобиль йўли кесишмасигача;
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун айланма йўллардан фойдаланишингизни тавсия этамиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь