Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Жамият
−
17:35 653 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар қувур ётқизиш ишлари сабабли вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод туманида қатнов қисмини кесиб ўтувчи қувур ётқизиш ишлари сабабли Шаҳрисабз кўчасида 2 босқичда қуйидаги транспорт чекловлари амал қилади:
- 1-босқич: Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасидан Ойбек чорраҳасигача йўналишда – 7 ноябрь соат 22:00 дан 8 ноябрь 06:00 гача;
- 2-босқич: Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб Ойбек чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача йўналишда – 8 ноябрь соат 22:00 дан 9 ноябрь 06:00 гача.

Ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгиларига амал қилиш сўралади.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь