Тошкентдаги автобус эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкентда 117-сонли автобус олд эшиги очиқ ҳолатда ҳаракатлангани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, аномал совуқ туфайли Қўйлиқ бозоридан Дўстлик 2-мавзеси томон ҳаракатланган автобус эшигининг механизмидаги ҳаво тизими музлаб қолган. Ҳайдовчи автобус салонида йўловчилар борлигини инобатга олган ҳолда, уларни охирги бекатга етказиб қўйиш мақсадида ҳаракатни давом эттирган.

Йўловчиларни бекатга етказгандан сўнг ҳайдовчи транспорт воситасини 12-Автобус саройига олиб кирган.

“Автобусга техник ёрдам кўрсатилиб, камчилик бартараф этилгандан сўнг яна йўналишга чиқарилгани ва ушбу автобус айни пайтда йўналишда техник соз ҳолатда ҳаракатини давом эттираётганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Озода Чориева 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг