Тошкентдаги асосий йўллардан бири вақтинчалик ёпилади
Жамият
−
21 Ноябрь 2025 3461 1 дақиқа
Бугун, 21 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг маълум бир қисми вақтинчага ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
(1).jpg)
Қайд этилишича, Кичик ҳалқа автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Бешқайрағоч кўчасидан Фозилтепа кўчасигача бўлган йўл қисмида 21 ноябрь соат 20:00 дан 24 ноябрь соат 06:00 гача бир томонлама ҳаракат вақтинча чекланади.
“Ҳайдовчилардан йўналишни олдиндан режалаштиришларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси