Тошкент туманидаги 5 та мактаб таъмири учун ажратилган маблағ талон-торож қилинди

Жамият

image

Тошкент туманидаги 5 та мактабда олиб борилган жорий таъмирлаш ишларида бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.И.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва туман Халқ таълими бўлими қурилиш бўйича етакчи мутахассиси С.Т. лар тумандаги 5 та умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 321,6 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг