Тошкентда жиноий гуруҳ Россиядан юборилган 7 цистерна бензинни ўғирлади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Россиядан Тошкентга юборилган 7 цистерна бензин ўғирлаган фуқаролар тергов қилинмоқда. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълум қилди.

Жорий йилнинг 30 январь куни фуқаро Б.С, Ш.Д., Д.И. ва бошқа шахслар Россиянинг Орск шаҳри нефтни қайта ишлаш заводидан Тошкент шаҳри, Сергели тумани 5-даҳада жойлашган МЧЖ хорижий корхонасига юборилган 7 та вагон-цистернага юкланган АИ-95 маркали бензинни ўғирлаб кетган.

Қайд этилишича, улар вагонларнинг тепа қисмидаги люкига ўрнатилган тамғаларни кесиб, вагон люкларини очиб, бензинни ўз бошқарувларида бўлган нефть маҳсулотларини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларига юклаган ва воқеа жойидан яширинган.

Мазкур холат юзасидан Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "в-банди" ҳамда 4-қисми “а” банди билан (уюшган гуруҳ томонидан катта миқдорда нефт маҳсулотлари талон-тарож қилиш учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

610

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг