Тошкентда “Жигули”ни сиқиб қўйган юк машинаси ҳайдовчисига маъмурий баённома тузилди
3-саҳифа
−
06 Июль
7318Тошкент шаҳрининг Миробод туманида иккита катта юк машинаси ҳайдовчилари йўлда “Жигули” автомашинасининг йўлини тўсиб, ҳаракатланиш вақтида хавфли вазият юзага келтиргани ҳақида ижтимоий тармоқларда видео тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, видеодаги ҳолат жорий йилнинг 4 июль куни Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида содир бўлган. Катта тезликда келаётган юк машиналаридан бири чапга бурилиб, “ВАЗ-2106” ҳайдовчисининг йўлини тўсган. Юк машиналарининг иккинчиси эса “Жигули”ни орқа томондан келиб сиққан.
Ҳолат юзасидан юк автотранспорти ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ҳайдовчи қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Маълумот учун, юқоридаги моддага асосан бундай ҳуқуқбузарлик содир қилган ҳайдовчига БҲМнинг беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.
LiveБарчаси