Тошкентда юк машинаси иссиқлик қувурига келиб урилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 февраль куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида жойлашган 17-, 20-, 2-уйлар ва 435-МТТга олиб борувчи иссиқлик қувурларига оғир юк машинаси келиб урилганлиги оқибатида ҳаводан ўтувчи иссиқлик қувурларида авария ҳолати вужудга келган. 

Яшнобод тумани ҳокимлиги хабарига кўра, ҳозирги кунда “Тошиссиққуввати” ДУК Яшнобод туман бошқармаси томонидан авария ҳолатини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, аҳолига иссиқлик энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун янги иссиқлик қувурларини монтаж қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 1 март куни соат 10:00дан 22:00 гача янги иссиқлик қувурларини монтаж қилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Уйсозлар ва Оҳанграбо кўчаларида жойлашган 70 та кўп қаватли уй, 2та мактаб ва 1 та боғча иссиқлик тизимидан ўчирилади

Келтирилган ноқулайликлар учун “Тошиссиққуввати” ДУК Яшнобод туман бошқармаси узр сўраган. 


Мақола муаллифи

Теглар

иссиқлик таъминоти

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг