Тошкентда юк автомобили билан тўқнашган Damas ағдарилиб кетди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳри Сергели туманида юк автомобили билан тўқнашган Damas ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 26 апрель куни соат 07:00 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани ТХАЙ кўчасида 1970 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги ISUZU русумли юк автомобили ҳамда 1980 йилда туғилган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг