Тошкентда ЙПХ машинаси ёниб кетди 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Новза метро бекати яқинида йўл-патруль хизмати ходими автомобили ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси изоҳ берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 19 август куни соат 12:20 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида содир бўлган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор М.Х. Lacetti'да ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин содир бўлган. Ушбу ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган, тан жароҳат олганлар йўқ.

Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Чилонзор тумани бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг