Тошкентда йигитлар фуқаронинг уйига бостириб кириб, уни калтаклади

Crime

image

Ижтимоий тармоқларда бир нечта йигитлар бошқа фуқаронинг уйига бостириб кириб, унга тан жароҳати етказгани акс этган видеолавҳалар тарқалди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ички ишлар органларига  шикоят, ариза ёки хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда видеода акс этган воқеа ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда. Ғиёсовнинг айтишича, вазият текширилиб, қўшимча маълумот берилади.


Tags

Rate Count

329

Rating

3

Rate this article

Share with your friends