Тошкентда йигит ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди
3-саҳифа
−
16 Май
6722Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда "Миллар" информацион дастурида хабар берилди.
Йигит кўприкка маркер ёрдамида "Loser", яъни омадсиз деб ёзган. Мазкур воқеадан хабар топган пост-патруль хизмати ходими дарҳол воқеа жойига етиб борган ва йигит билан суҳбатлашган.
"Нима сабабдан бу ерга чиқиб олганини сўраган вақтимдa, фуқаро "жонимдан тўйдим", деб айтди. Фуқаронинг қўлига қарасам қўлида ҳам "жонимдан тўйдим", деган ёзув бор экан", дейди ходим.
Шундан сўнг, бошқа ходимлар ҳам кўприкка етиб бориб, фуқарони пастга олиб тушган. Йигит профилактика инспекторига топширилган.
Билдирилишича, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди қарори билан фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбланиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1,02 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
LiveБарчаси