Тошкентда ер ижараси учун минимал қиймат ўзгармоқда
Жамият
−
09 Август 2021
5117Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор билан Тошкент шаҳрида ер участкасидан ижара ҳуқуқининг минимал қиймати иқтисодий зоналар кесимида қуйидагича белгилаш назарда тутиляпти:
Изоҳ: * Тошкент шаҳрида зоналар чегараси Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги 162-сонли ва 2021 йил 12 февралдаги 158-сонли қарорларида белгиланган.
** Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишларининг қиймати ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатларни инобатга олган ҳолда ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида ер участкасидан ижара ҳуқуқининг минимал қиймати туманлар кесимида қуйидагича белгиланмоқда:
Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси (Б.Ташходжаев), туман ҳокимликлари:
- аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш ер участкаларининг (кейинги ўринларда – ер участкалари деб аталади) рўйхатини шакллантиради;
- ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати асосида ер участкасининг бошланғич нархини белгилайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь