Тошкентда Янги йил кечасида “дрифт” уюштирганлар қамалди (видео)
3-саҳифа
−
05 Январь
11536Тошкент шаҳри Чилонзор туманида йўлнинг қатнов қисмида “дрифт” уюштирганлар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойберганов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
31 декабрдан 1 январь кунига ўтар кечаси Чилонзор туманида бир неча йигитлар кўчада ўзи ва бошқаларнинг ҳаётига хавф солиб “дрифт” уюштирган.
Улар билан суҳбат олиб борилганда йигитларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмагани аниқланган. 2 нафар йигитнинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан чора кўрилган.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида 4 нафар йигит ва бошқалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан айбли деб топилган. Уларга жарима ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.