Тошкентда яна ёшлар форуми ўтказилади

Бизнес

image

20-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан Tashkent City ҳудудида жойлашган Congress Hall биносида Тошкент ёшлар форуми – 2021 бўлиб ўтади.

Форумда ёшлар билан вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари, ҳукумат вакиллари, олимлар, экспертлар, санъат, маданият ва спорт намоёндалари, медиамакон вакиллари учрашади.

Форумда вазирлар билан очиқ мулоқотлар ташкил қилиниб, унда йигит-қизлар уларга замонавий таълим, IT-технологиялар, соғлиқни сақлаш, молиявий саводхонликни ошириш, бизнес ва бошқа йўналишларга оид таклифларини бериб тақдимотларини кўрсатишлари мумкин бўлади. Иштирокчилар айни пайтда долзарб бўлган Ўзбекистондаги гендер тенглик билан боғлиқ вазиятни инфлюэнсерлар билан муҳокама қилиш, шунингдек, экспертлар ва тадбиркорлардан мастер-классларда қатнашиш, ёзувчилар, олимпия чемпионлари ҳамда спорт ва кино юлдузлари билан учрашиш имкониятига эга бўлишади. 

Форум доирасида ташкилотчилар хорижда таълим олиш учун грантлар ажратиш дастурини ишга тушириш ҳақида эълон қилиб, қизиқарли танловлар ўтказишади ҳамда “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар ғолибларини тақдирлашади. Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими стипендиясини ўқувчи ёшларга топшириш маросими бўлиб ўтади. 

Тадбирда қатнашиш учун қуйидаги Telegram-бот орқали рўйхатдан ўтиш мумкин:https://t.me/toshkent21bot?start=1


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг