Тошкентда яна дарахт кесилди
Жамият
−
08 Май 2023
4230Бугун, 8 май куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида дарахтларнинг кесилаётгани акс этган видео тарқалди. Хабарларга кўра, воқеа Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласида содир бўлган. Табиат ресурслари вазирлиги ахборот хизмати QALAMPIR.UZ’га мазкур воқеа бўйича муносабат билдирди.
Хабар қилинишича, Чилонзор тумани Чилонзор кўчасидаги 88-уй “Korzinka” супермаркетининг орқа томонида жойлашган 1 туп заранг дарахтига фуқаро Х.A. томонидан ўсишдан тўхтатмайдиган тарзда шикаст етказилган.
“Мазкур ҳолат бўйича, фуқаро Х.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари – 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди”, дейилади вазирлик муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январь ойида Ўзбекистонда дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз давргача узайтирилиб, дарахт кесганларга қўлланиладиган жарималар миқдори оширилган эди.
Шоҳжаҳон Мажитов
LiveБарчаси