Тошкентда яна бир йўл 20 кунга ёпилди

Жамият

image

Бугун, 11 сентябрь кунидан бошлаб Учтепа туманидаги Лутфий кўчасининг маълум қисми 20 кунга ёпилди. Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, 11 сентябрдан 1 октябргача Учтепа туманидаги Лутфий кўчасида (Фарҳод кўчасидан Ширин кўчасигача) ҳаракат бир томонлама вақтинча тўхтатилади.

“Бу қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 640 метр узунликдаги иссиқлик тармоқлари янгиланиши билан боғлиқ. Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз!” дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси иссиқлик тармоқларининг айрим қисми алмаштирилиши сабабли ёпиқ бўлиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Учтепа Лутфий кўчаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг