Тошкентда яна бир кўча 1 ойга ёпилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Обиҳаёт кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Обиҳаёт кўчасида иссиқ сув қувурлари алмаштирилиши муносабати билан 19 июль кунидан 18 августга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, мазкур кўчадан ўтувчи 40 ва 149-сонли йўналиш ҳаракати Янги Сергели йўли, Сўғдиёна, Жалойир, Обиҳаёт (ёпилмаган қисми) кўчалари орқали вақтинча ўзгартирилади. 184-сонли йўналиш ҳаракати эса Сергели Ярмарка бекатигача қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 18 июль кунидан бошлаб Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги айрим йўллар ёпилганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент кўча Сергели тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг