Тошкентда вояга етмаган шахслар аёл кишига ҳужум қилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда аёл киши вояга етмаганлар ҳужумидан жабрлангани, аммо ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тегишли чора кўрилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатсизлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлади.

Жорий йилнинг 13 июнь куни соат 09:14 да Миробод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига 49 ёшли Наргиза Н.дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатчининг сўзларига кўра, ўша куни соат 08:00 атрофида у Миробод бозори ёнидан ўтиб кетаётганида 5-6 нафар вояга етмаганлар муштлашаётганларини кўриб қолиб, уларни ажратмоқчи бўлган. Болалар эса унинг кийимига зарар етказиб сумкасини олиб қўймоқчи бўлишган.

Мазкур ариза қабул қилиниб, ҳозирги вақтда тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Миробод тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари капитан Р. Низахунов ва катта лейтенант А. Юлдашбеков тунги вақтдаги патруллаш давомида ўн нафар қаровсиз вояга етмаган болаларни кўриб қолишган. Уларнинг шахслари аниқланиб, юқоридаги ҳодисаларга алоқадорликлари текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент безорилик

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг