Тошкентда вафот этган россиялик журналистнинг қонидан ис гази излари топилди
3-саҳифа
−
14 Ноябрь
5536Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида вафот этган россиялик журналист Инесса Папернаянинг қонида гемоглобин ва карбонат ангидрид бирикмаси излари топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб, РИА Новости хабар берди.
Суд-кимёвий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, қон ва унинг ички аъзоларида карбоксигемоглобин (59%), этил спирти (1,36%) ва водород сулфиди излари топилган. Худди шундай моддалар Паперная ҳамроҳининг қонида ва ички органларида ҳам топилган.
Карбоксигемоглобин гемоглобин ва углерод оксиди бирикмаси бўлиб, катта ҳажмдаги углерод оксиди нафас олаётганда ҳосил бўлади.
Прокуратура Папернаянинг ўлими бўйича тергов ва суд-тиббий экспертиза ишлари давом этаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, россиялик журналист Инесса Паперная 20 октябрь куни Тошкентдаги “Karaman Palace” меҳмонхонасида ўлик ҳолда топилганди. Унинг ҳамроҳи россиялик Максим Радченко ҳам топилган. Бундан ташқари, ушбу меҳмонхонадаги бошқа хонанинг ювиниш хонасидан Ўзбекистон фуқароси 1976 йилда туғилган У.Х. нинг вафот этганлиги аниқланган.
Дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, марҳумларнинг ўлими номаълум этиологияли заҳарланишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь