Тошкентда қиз ўзини деразадан ташламоқчи бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйнинг деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган қизни ички ишлар органлари ходимлари қутқариб қолгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча, 25 октябрь куни соат 01:15 ларда Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Х.И. исмли қиз ўз жонига қасд қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Учтепа тумани ИИО ФМБ ППХ ходимлари етиб келган ва Х.И.нинг ҳаётини сақлаб қолган.

Хабарга кўра, ушбу ҳодисанинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар профилактика инспектори ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг