Тошкентда ўзбек-турк унверситетини очиш режалаштириляпти

Жамият

image

Туркия ва Ўзбекистон қўшма университет ташкил этади. Бу ҳақда Туркия Олий таълим кенгаши (YÖK) раҳбари Эрол Ўзвар хабар берди

Ўзвар Туркия Ўзбекистон билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга аҳамият беришини таъкидлади.

Кенгаш раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Туркия олий ўқув юртларида 2500 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.

Унинг сўзларига кўра, тегишли ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойда келтиради.

“Шу нуқтаи назардан, Олий таълим кенгаши ҳамда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Туркия олий таълими тажрибасини дўст ва қардош Ўзбекистон халқи билан бўлишиш мақсадида Ўзбекистон – Туркия университетини ташкил этишни режалаштирмоқда”, дейди у. 

Ўзварнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик фақат қўшма университет яратишдан иборат эмас. 

“Ўзбекистонга ташрифимиз доирасида Туркия ва Ўзбекистон ўртасида олий таълим соҳасида янги қирраларни очмоқдамиз. Икки давлат раҳбарларининг топшириғига кўра бу ерда Ўзбек-турк университетини ташкил этишни режалаштирганмиз”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг