Тошкентда ўзбек-хитой вакцинасини сотаётган ҳамшира ва унинг шериги қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкентда 200 га яқин коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинасини пуллаётган аёл ушланди. У препаратни поликлиника ҳамширасидан олган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 июль куни М.М. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. у ўз аризасида “Зебо” исмли шахс Telegram мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган COVID-19 га қарши вакцинани сотаётгани ҳақида эълон берганини ҳамда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йил 8 июль куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган “Гурман” кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир жараёнида фуқаро А.З. фуқаро М.Я.га 186 дона COVID-19 га қарши ZF-UZ VAC-2001 вакцинасини ҳар бир дозасини 150 000 сўмдан жами 27 750 000 сўмга сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг