Тошкентда уйларнинг нархи 8 фоизга ошди
Жамият
−
03 Декабрь 2022
7973Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари 2022 йил ноябрь ойи учун Тошкент шаҳридаги уй нархларининг ўзгаришини рақамларда таҳлил қилди.
Таҳлилга кўра, жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳри бўйича уй савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 8 фоизга ошган. Мазкур даврда 1 квадрат метр учун нархлар ўртача 27 фоизга ошган, яъни ушбу кўрсаткич 2021 йил ноябрда 849 АҚШ доллари бўлса, 2022 йил ноябрда 1078 долларга етган.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 1 квадрат метр учун уй нархлари ўртача кўрсаткич (1078 доллар)дан сезиларли даражада юқори, яъни қуйидагича:
Мирободда –1285 доллар (+20%)
Яккасаройда – 1178 доллар (+9%)
Шайхонтоҳурда – 1144 доллар (+6%)
Мирзо-Улуғбекда – 1137 доллар (+6%)
Юнусободда – 1117 доллар (+4%)
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳри бўйича ўртача иш ҳақи 5,9 миллион сўмга етиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 32,5 фоизга ўсган. Ушбу даврда йиллик инфляция даражаси 12,2 фоизни ташкил этгани ҳисобга олинса, реал иш ҳақи даромадлари 20,3 фоизга ошган. Мазкур даврда сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан алмашув курси 10672,30 сўмдан 10973,39 сўмга (2,8%) ўзгарган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь