Тошкентда уйида наркотик етиштираётган шахс аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида уйида гиёҳвандлик воситаларини етиштираётган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Аниқланишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, уй ичида шароит яратиб, гиёҳвандлик моддалари парваришланаётгани маълум бўлган. Шунингдек, уйдан ушбу моддаларни истеъмол қилиш учун мўлжалланган буюмлар ҳам топилган.

Тадбир сўнгида моддалар далилий ашё сифатида олинган. Жиноят иши доирасида экспертиза тайинланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, юқоридаги модданинг биринчи қисмига кўра, тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида уйида қурол ва гиёҳванд моддалар сақлаган 58 ёшли эркак ушланганди. Текширув давомида ушбу шахснинг хонадонидан қуролдан ташқари, электрон кастет, жавонда 13,8 грамм, чўнтакларида жами 65 грамм “Марихуана” сақлаётгани маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Тошкент гиёҳвандлик воситалари Янгиҳаёт тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг