Тошкентда уй олиб бераман деб фуқароларни 313 млнга чув туширган фирибгар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда фуқароларга имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг кўп миқдордаги пул маблағини ўзлаштирган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида, айбланувчи Г.У уй олиб бериш эвазига ҳар бир фуқародан 850 АҚШ долларидан жами 313,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Маълум қилинишича, айбланувчи Г.У аввал ҳам жиноятлари учун судланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг