Тошкентда ўқувчисига тегажоғлик қилган мусиқа ўқитувчиси қамалди 

3-саҳифа

image

Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда пойтахт суди хабар берди.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида А.С. (1957 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, нафақахўр, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган. Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ А.С. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

"Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида мусиқа ўқитувчиси 12 яшар қизга икки йил давомида тегажоғлик қилиб келгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг