Тошкентда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани юзасидан қўшимча маълумот берилди
3-саҳифа
−
03 Август 2022
15055Аввалроқ, Тошкентнинг Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов қўшимча маълумот берди.
Шамсутдиновга кўра, ўқувчини девор босиб қолиши ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари давом этаётганини маълум қилганди.
Ижтимоий тармоқ вакилларининг фикрича, мактаб маъмурияти мазкур ўқувчи ўлимини яширишга уринган. Фаоллар мактабнинг авария ҳолатда экани, умуман, мактаб директори фаолиятини танқид қилган.
LiveБарчаси