Тошкентда ўқувчи ўз ўқитувчисини акаларига калтаклатди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2022
9664Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган 213-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси ўқувчининг акалари томонидан калтакланди. Ушбу ҳолат юзасидан Миробод тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 3 ноябрь куни тахминан соат 9:15 ларда, яъни танаффус вақтида мактаб биносининг 2-қаватида содир бўлган.
Хабарга кўра, информатика фани ўқитувчиси С.Ахмедов 9-синф ўқувчиси М.T.гa 1-чоракда информатика фанини яхши ўзлаштирмагани сабабли чорак баҳо қўймаслигини айтган. Шундан сўнг, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.
М.Т. эса ушбу ҳолатни акаси Т.M. гa айтган.
Шундан сўнг ўқувчининг 213-мактабни 2021 йил тамомлаган акаси Миробод туманида яшовчи 2004 йилда туғилган Т.М. ҳамда акасининг дўсти 2004 йилда туғилган Ғ.Б. мактабга келган ва информатика ўқитувчиси билан гап талашган. Натижада иккала собиқ ўқувчи информатика ўқитувчисига тан жароҳати етказиб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Мактаб директори С. Иргашева эса бу ҳолатдан сўнг Ички ишлар органларини фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармага хабар берган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича Миробод тумани ИИОФМБ да суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси