Тошкентда ўқувчи синфдошини пичоқлаб қўйди
3-саҳифа
−
21 Февраль 2023 13091 1 дақиқа
Бугун, 21 февраль куни Тошкентда 11-синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган 162-сонли мактабда ўқиб кетган, ҳозирда Зангиота туманида ўқиётган М.А. баҳолар табелини олиш мақсадида аввалги мактабига келган.
М.А. мактабда собиқ синфдошлари билан ўтирган вақтида 11-"В" синф ўқувчиси Р.И. унга ташқарига чиқишини айтган, чиққандан сўнг мактабга нега мени рухсатимсиз келасан деб зўравонлик килган. У М.А.га тарсаки туширган ва шу пайт ўртоғи С.А. уларни ажратмоқчи бўлганида уни ҳам урган.
С.А. ёнида бўлган пичоқ билан синфдоши Р.И.нинг қорин қисмига жароҳат етказган ва шундан сўнг тез тиббий ёрдам чақиртирилган.
Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, Р.И.га қорин олд деворини тешиб кирувчи кесилган-санчилган жароҳати ташхиси қўйилган.
Мазкур холат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025