Тошкентда уч автомобиль иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентнинг Чилонзор туманида уч автомобиль иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲда қурбон бўлганлар йўқв, ҳайдовчилардан бири жароҳат олди. Автомобиллар эса таниб бўлмайдиган даража келиб қолган. 

ЙТҲ бугун, 14 декабрь куни соат 15:00 атрофида Чилонзор  тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси Новза жоме масжиди қаршисида содир бўлган.

Унда ҳайдовчилар; 

•    2003 йилда туғилган  Ш.С. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 E 444 NA бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситаси;

•    1972 йилда туғилган Ш.Х. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 F 556 LB бўлган Lacetti русумли транспорт воситаси;

•    1990 йилда туғилган Ж.Х. бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01 L 258 FB бўлган Labo русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Х. тан жароҳати олган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг