Тошкентда туман ва ҳаво сифатининг ёмонлашиш сабаби тушунтирилди
Жамият
−
11 Декабрь 3635 1 дақиқа
Ўзгидромет Тошкент шахри ва Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида туман тушиши ва ҳаво сифатининг ёмонлашиш сабабини тушунтирди.
Қайд этилишича, туман ҳодисаси пайдо бўлишига мамлакатга кириб келган совуқ ва нам ҳаво массалари сабаб бўлган.
Таъкидлаш лозимки, республика ҳудудидаги чанг заррачаларининг тахминан 55–60 фоизи ташқи ҳудудлардан кириб келади.
“Охирги кунларда шамол тезлиги паст бўлгани, шунингдек, инверсия жараёнларининг шакллангани ҳамда ҳозирда туман ҳодисаси кузатилаётгани туфайли ушбу чанг заррачалари ҳаво қатламларида туриб қолмоқда ва тарқалиб кетиши қийинлашмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқиб, жорий йилнинг 10-12 декабрь кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлигини маълум қилганди.
Live
Барчаси