Тошкентда трамвай фаолиятини тиклаш таклиф қилинди
Жамият
−
23 Январь 2022 12494 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятига бағишланган "Менимча" телелойиҳасида Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти муаммосини ҳал қилиш учун трамвай фаолиятини тиклаш таклиф қилинди. Бу таклифни лойиҳа муаллифи, журналист Хайрулла Нуриддинов берди.
"Транспорт фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Тошкентга трамвайларни қайтариш керак, менимча. Катта ва гавжум шаҳарга трамвай жуда асқотади. Ҳаммамизнинг эсимизда-ку ўша қулай, бежирим, бир текис юрадиган, энг муҳими экологияга умуман зарар етказмайдиган қадрдон трамвайлар. Бу менинг фикрим, албатта", деди Хайрулла Нуриддинов.
Лойиҳа муаллифи, агар Тошкент мутасаддиларининг ўрнида бўлганида, ана шу ташаббус билан чиқишини ҳам қўшимча қилди.
Маълумот учун, Тошкентда узоқ йиллардан бери трамвай хизмат кўрсатган, аммо 2016 йил май ойида трамвай фаолияти тўхтатилган.
Шунингдек, лойиҳа давомида Президентнинг жамоат транспорти тақдимотидан қониқмагани ҳам айтилди.
"Менга берилган маълумотда биронта рақам, таҳлил йўқ. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Одамларга хавфсиз, арзон, сифатли хизмат бўлиши керак", деган давлат раҳбари.
Live
Барчаси