Тошкентда Тоҳир Содиқовнинг концертидан сўнг фуқаролар жанжаллашгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
02 Июнь 2023
13540Ижтимоий тармоқларда “Болалар” гуруҳи яккахони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовнинг концертидан сўнг вояга етмаган қизга тегажоғлик бўлгани ортидан жанжал чиққани акс этган видео хабарлар тарқалди. Ҳолатга Тошкент шаҳар бош бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 1 июнь куни тахминан соат 22:45 ларда Чилонзор туманида ўтказилган концертларнинг бирида содир бўлган. 2003 ва 2004 йилда туғилган бир нечта фуқаролар концерт дастур якунлангандан сўнг оғзаки тортишиб қолгани учун томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь