Тошкентда тиббий ёрдам машинаси ва Mercedes-Benz тўқнашди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙТҲ бўйича маълумот берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 25 апрел куни тахминан соат 16:00 да Кичик халқа автомобиль йўли ва Фозилтепа кўчалари кесишмасида юз берган. Болалар шифохонаси ҳузуридаги диагностик поликлиникага бириктирилган, 63 ёшли Абдукарим М. бошқарувидаги Damas ва 26 ёшли Бекзод У. бошқарувидаги Mercedes-Benz E 350 русумли автомобиллари тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Damas автомобили ҳайдовчиси тан шикастлари билан шифохонага етказилди. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг