Тошкентда телефон орқали фуқаролар номидан салкам 900 млн кредит олган шахс аниқланди
3-саҳифа
−
02 Июль 2021
16299Тошкент шаҳрида мобил илова орқали фуқаролар номидан 897 миллион сўм онлайн кредит олган шахс аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Махлум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувд аниқланишича, фуқаро С.С. “R.L.” ва “O.N.” МЧЖларни норасмий равишда юритиб келиб, ушбу жамият раҳбарлари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, 34 нафар фуқарони гўёки мазкур жамият ишчилари сифатида расмийлаштирган.
Шундан сўнг, уларнинг хабардорлигисиз тижорат банк филиаллари орқали мобил иловаси ёрдамида 897 миллион сўм онлайн кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, олинган кредитнинг 769,7 млн сўмини қайтармасдан, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси