Тошкентда таксичи 10 ёшли ўғил боланинг номусига тегмоқчи бўлди
Жамият
−
06 Март 2021
52019Ижтимоий тармоқларда такси ҳайдовчиси вояга етмаган болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 28 февраль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 30 ёшли Бобур Ж. мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўраган. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилагн. Гумонланувчининг шахсини ва ҳолат тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбир ўтказилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Мазкур иш вояга етмаган шахс билан боғлиқ бўлганлиги сабабли, терговдаги маълумотлар унинг келажагига салбий таъсир ўтказмаслиги учун, шунингдек қонунчилик ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мазкур жиноий ишнинг тафсилотлари ошкор қилинмайди”, дейилади бошқарма хабарида.
LiveБарчаси