Тошкентда тадбиркор томонидан дарахтлар илдизи билан суғуриб ташланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида тадбиркор томонидан дарахтлар илдизи билан қўпорилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиш олиб борилган.

Унга кўра, пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида “P.S.” МЧЖ томонидан ҳудуддаги дарахтларни кўчириб ўтказишда агротехник қоидаларга риоя этилмагани аниқланган.

“Ҳозирда Маъмурий жиноят тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасида белгиланган тартибдаги жазо чорасини қўллаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Саксонота ўрмон хўжалигида 4 гектар майдонга экилган хандон писта кўчатлари кесиб ташлангани бўйича жарима белгиланган эди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ҳудудидаги тугалланмаган қурилиш биноси олдида 35 туп жумладан – можевенник, мажнунтол, тут, қайрағоч, элдор қарағайи ва бошқа манзарали дарахтлар кесиб ташланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор дарахтлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг