Тошкентда сув учун устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди
Жамият
−
12 Апрель 2019
6449Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 2 апрель кунидаги қарори билан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.
Қайд этилишича, канализация хизматларига ҳам 1 м.куб учун 100 сўм миқдорида устама белгиланди.
Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги қарори билан Тошкент шаҳрида совуқ сувга махсус устама миқдори – 1 м.куб учун 100 сўм қилиб белгиланганди.
LiveБарчаси