Тошкентда Spark ўтиндек ёниб кетди
3-саҳифа
−
10:17 938 1 дақиқа
Кеча, 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Spark автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 17:49 да бошқармага тумандаги Беруний кўчасида Spark автомобили ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарув экипажи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни соат 17:54 да бартараф этган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида А-373 автомобиль йўлида ҳаракатланаётган HOWO русумли юк машинасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси