Тошкентда Spark бетонга урилиб, мажақланиб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкентда тез ҳаракатланиб келаётган Spark русумли автомобиль йўлни ажратиб турувчи бетон устунга урилди. Оқибатда икки киши вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 12 май куни тунги соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. 

1999 йилда туғилган У.М. Spark'ни ишончнома асосида бошқариб келаётган вақтида тезликни ошириши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи қисмидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Автомобиль йўловчиси – 1995 йилда туғилган К.Ш. шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг