Тошкентда шахмат бўйича 50 минг АҚШ долларилик мусобақа ўтказилади
Спорт
−
09 Февраль 2023
5074Жорий йилнинг 5-12 март кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида “Women’s Chess Championship” халқаро турнири ўтказилади.
Мусобақа икки гуруҳда швецарча тизимда бўлиб ўтади. FIDE 1 март куни белгилаган стандарт бўйича “А” гуруҳида 1500 ва ундан юқори рейтинг очкосига эга шахматчилар, “B” гуруҳида эса рейтинги 1499 ва ундан паст бўлган шахматчилар қатнашади.
Соврин жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган мусобақада вақт назорати 90 дақиқа ва биринчи юришдан бошлаб ҳар бир ҳаракат учун 30 сония белгиланган.
LiveБарчаси