Тошкентда рўмолли қизлар мактабга киритилмагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

Жамият

image

Куни кеча ижтимоий тармоларда Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 250-сонли умумтаълим мактабида рўмол ўраган қизлар дарсга киритилмагани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Юнусобод туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борган. Натижада хабарда келтирилган маълумотлар ўз исботини топмаган. 

“Ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумот ва фотолавҳалар мазкур таълим муассасаси ўқувчи-қизларига мутлақо алоқаси йўқлиги аниқланди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Юнусобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 42 та умумтаълим мактаби мавжуд. Уларда жами 60489 ўқувчи, жумладан, 28578 нафар қиз таҳсил олади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқувчи қизлар мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол ва дўппида бўлишлари мумкинлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

733

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг